Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекчорванасл» агентлиги директори Оҳангарон туманига ҳоким бўлди
Халқ депутатлари Оҳангарон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, сессия ишида вилоят ҳокими Рустам Холматов, вилоят сектор раҳбарлари иштирок этмоқда.

Вилоят ҳокими туман ҳокими лавозимига Абдурасул Абдуллаев номзодини тавсия қилди. Ушбу номзод сессия иштирокчилари томонидан тасдиқланди.
Абдурасул Абдуллаев 1968 йил Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1991 йили Тошкент Халқ хўжалиги институтини тамомлаган.
Марказий банк Самарқанд вилояти Бош бошқармаси бошлиғи, «Ипотека-банк» АТИБ бошқаруви раиси, «Ўзсаноатқурилишбанк» ОАТБ бошқаруви раиси сифатида ишлаган. 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланган. 2019 йилда у Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари — «Ўзбекчорванасл» агентлиги директори этиб тайинланган.
Оҳангарон туманига 2019 йил ёзидан буён Абдувоҳид Турдибоев ҳокимлик қилиб келаётганди.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Пискент тумани «тўртлиги» иш фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун ишдан олинганди.
Мавзуга оид
14:29 / 13.02.2026
Президент Оҳангаронда маиший техника корхонаси фаолияти билан танишди
14:16 / 13.02.2026
Оҳангаронда мис қувурлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда
13:34 / 13.02.2026
Оҳангаронда микропроцессор, SIM ва тўлов карталари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади
12:55 / 13.02.2026