08:25 / 28.09.2022
1808

Уммон Ўзбекистонга қуёш электр станциялари бўйича консалтинг хизматларини таклиф қилди

Уммон компанияси Ўзбекистонда режалаштирилаётган қуёш электр станциялари лойиҳаларига консалтинг хизматлар кўрсатишни таклиф қилмоқда.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон элчихонасида Уммоннинг Green Energy компанияси бош менежери Алиризо Базрафшаний билан музокаралар ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Green Energy бош менежери Ўзбекистон ва Уммон ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестиция соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга етарлича имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

- Green Energy ўзининг асосий йўналиши сифатида энергетика, хусусан, қуёш энергиясидан фойдаланиш бўйича истиқболли лойиҳаларга консалтинг хизматларини таклиф этади, - деди Алиризо Базрафшаний. - Шу сабабли компания Ўзбекистонда ушбу йўналишда ишга туширилиши режалаштирилаётган корхоналарга хизмат кўрсатишга тайёр. Савдо-иқтисодий ва туризм соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш икки томон учун ҳам фойдали бўлади, деб ўйлайман. Компания Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган сифатли маҳсулотлар Уммон ҳамда минтақа бошқа мамлакатлари бозорларига экспортини ташкил қилиш ҳамда Самарқанд, Бухоро ва Хива каби тарихий шаҳарларга сайёҳлик турларини ташкил этиш учун чартер ҳаво қатновларини йўлга қўйишга кўмаклашиши мумкин.

Бўлиб ўтган музокаралар якунида томонлар муҳокама қилинган масалаларни батафсил ўрганиш ва ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олиш мақсадида келгусида Green Energy вакилларининг Ўзбекистонга амалий сафарини ташкил этишга келишиб олди.

Top