Спорт | 00:39 / 05.10.2022
22035
2 дақиқада ўқилади

Футзал. Ўзбекистон Кувайтни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Осиё Кубоги яримфиналига йўл олди

Foto: UFA

Кувайтда ўтаётган футзал бўйича Осиё Кубогида чоракфинал босчиқи якунланди.

Сўнгги жуфтликда Ўзбекистон миллий жамоаси Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев ва Ҳусниддин Нишоновнинг голлари эвазига мезбонлар устидан ғалаба қозониб, яримфиналга йўл олди.

Баҳодир Аҳмедов жамоаси финал йўлланмаси учун 6 октябрь куни Япония билан баҳс юритади. Беллашув Тошкент вақти билан 19:00да бошланади. 

Иккинчи яримфиналда Таиланд амалдаги чемпион Эрон синовидан ўтади.

Футзал. 1/4 финал
Ўзбекистон — Кувайт 3:0

4 октябрь, «Саад ал Абдуллоҳ Ҳалл»
Голлар: Анасхон Раҳматов (14), Даврон Чориев (21), Ҳусниддин Нишонов (33).
Ўзбекистон — Равшан Элибоев, Ихтиёр Ропиев, Илҳом Ҳамроев, Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев
Захира: Рустам Умаров, Анасхон Раҳматов, Машраб Одилов, Суннат Жўраев, Дилшод Раҳматов, Элбек Тўлқинов, Акбар Усмонов, Шаҳрам Фахриддинов, Давлат Ибрагимов
Кувайт — Муҳаммад Алҳуазим, Ҳамад Ҳаят, Абдулраҳмон Алвади, Абдулраҳмон Алтаваил, Салоҳ Алфадҳел.
Захира: Холид Абдуллоҳ, Юсуф Алҳалифа, Аҳмад Алфорси, Нажиб Али, Абдулраҳмон Алмосабеҳи,  Абдуелтеиф Алабаси, Ҳамад Алавадҳи, Али Алсаиф.

Мавзуга оид