Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этган фирибгарлик учун жавобгарлик кучайтирилди
19 октябр куни президент «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонунни имзолади.
Қонун билан фирибгарликни ахборот технологияларидан фойдаланиб содир этганлик учун жавобгарлик кучайтирилди.
Эндиликда ушбу қилмиш БҲМнинг 300 баравари (90 млн сўм)дан 400 баравари (120 млн)гача жарима ёки 2 йилдан 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этиб 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Бунга қадар Жиноят кодексининг 168-моддаси иккинчи қисми «в» бандига кўра, фирибгарлик компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 30 млн сўмдан 90 млн сўмгача жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланарди.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга моддий маданий мерос объектларига нисбатан ҳурматсизлик билан муносабатда бўлганлик учун жавобгарлик киритилди.
Эндиликда ҳуқуқбузарлик оғирлаштирувчи ҳолатларда 15 сутка маъмурий қамоққа олишга ёки БҲМ 20 бараваридан 30 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади.
Мавзуга оид
09:52 / 17.05.2026
“2 кишига 165 млн сўм” – Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди
08:47 / 16.05.2026
Кореяга ишчи визаси олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик фош этилди
14:16 / 14.05.2026
Миграция агентлиги собиқ ходими халқаро қидирувга берилди
10:43 / 14.05.2026