Европа иттифоқи билан инвестиция, савдо, фан-таълим, экология, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар турли даража ва шаклларда режалаштирилган тадбирлар, жумладан, 2022 йил 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтадиган «ЕИ – Марказий Осиё» форматидаги вазирлар йиғилиши ва Барқарор ривожланиш учун «Глобал дарвоза» мавзусидаги ўзаро боғлиқлик бўйича халқаро конференция ташкилий жиҳатлари юзасидан фикр алмашди.

Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди. 2022 йил январь-сентябрь ойларида ЕИ мамлакатлари билан ўзаро савдо ҳажми 3,13 миллиард АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йил шу даврига нисбатан 14,8 фоизга ўсгани кузатилди. Иқтисодий дипломатияни фаоллаштириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.