«Жилмайиб» турган Қуёш

NASA Қуёш динамикаси космик обсерваторияси Қуёшнинг қизиқарли суратини эълон қилди.
Суратга олиш чоғида қуёш шамоллари табассумга ўхшаш нақш ҳосил қилган.
Мутахассислар фикрига кўра, Қуёшдаги қоронғи ҳудудлар — паст ҳароратли ва зич плазмали бўлиб, «тож тешиклари» деб аталади. Бу жойлардан қуёш шамоллари коинотга отилиб чиқади. Уларнинг фотосуратдаги ғайритабиий жойлашуви шунчаки тасодиф ҳисобланади.
Jeep ҳам электромобил ишлаб чиқаришни бошлайди

Jeep компанияси Париж халқаро автосалонида ўзининг энг ихчам модели – Avenger кроссоверини намойиш этди. Бу бренд тарихидаги илк электромобил бўлади ва биринчи навбатда Европа бозори учун сотувга чиқарилади.
Автомобил 6та режимда ҳаракатланади: «Оддий» (кундалик ҳайдаш учун), «Спорт», «Эко» (қувватни тежаш учун), «Қор», «Лой» ва «Қум».
Jeep Avenger тўлиқ қувват билан 400 кмгача масофа босиб ўтиши мумкин. Кроссовернинг устун жиҳати тез қувват олишида: аккумулятори 20 фоиздан 80 фоизгача тўлиши учун 24 дақиқа вақт етарли бўлади. Шунингдек, ҳар уч дақиқалик қувват қўшимча 30 км юриш имкониятини беради.
Avenger Польшадаги Fiat заводида сотувга чиқарилади ва бу жараён 2023 йилнинг март ойида бошланиши режалаштирилган.
Рақамли паспорт
Жанубий кореяликлар 2024 йилдан бошлаб паспорт ўрнига блокчейн асосида ишлайдиган рақамли идентификациядан (ID) фойдаланишга ўтиши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда













