«Асакабанк» АЖ хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг янги механизмини жорий этди
2022 йил 1 ноябрда «Асакабанк» АЖ хорижий инвестор бўлган Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) номидан брокерлик қилиб, Ўзбекистон Республика валюта биржаси (ЎзРВБ) аукцион савдоларида Давлат қимматли қоғозлар бозори тарихида (ДҚМО) биринчи битимини амалга оширди.
Шундай қилиб, энди хорижий инвесторлар учун ички капитал бозорида чиқарилган Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини олиш ва сотиш имконияти яратилди. «Асакабанк» АЖ ушбу механизмни биринчи бўлиб амалга оширди ва келгусида кенг қамровдаги хорижий инвесторлар учун ушбу хизматни ривожлантиришни давом эттиришни режалаштирган.
Ўз навбатида, ушбу тарихий воқеа қимматли қоғозлар бозорининг маҳаллий иштирокчилари, шу жумладан тижорат банклари учун Ўзбекистон Республикаси капитал бозорини янада ривожлантириш учун ижобий намуна бўлиб хизмат қилади.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:59 / 22.05.2024
“Асакабанк" халқаро бизнес форумда "Йил бренди" мукофотини қўлга киритди
16:00 / 16.05.2024
Асакабанк учинчи маротаба Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк сифатида эътироф этилди
11:44 / 02.05.2024
«Асакабанк» хусусийлаштирилади
16:55 / 29.03.2024