Chevrolet Tracker тўрт миллионинчи автомобиль бўлди
5 ноябрь куни UzAuto Motors жамоаси учун алоҳида ўзгача кун бўлиб муҳрланди. Завод конвееридан тўрт миллионинчи автомобил чиқди.
Ушбу автомобил Асака автозаводида жорий йилнинг июл ойидан ишлаб чиқарилиши бошланган маҳаллий кроссовер Сhevrolet Tracker бўлгани рамзий маънога эга.
Бундай натижага саноат таркибидаги барча корхона жамоасининг профессионал ва мувофиқлаштирилган иши туфайли эришилди. Корхона конвеерларида нафақат автомобил, балки кўплаб бутловчи қисмлар чиқарилади. UzAuto Motors’нинг бу ютуғи нафақат Асакада, балки Тошкентда двигател ишлаб чиқариладиган UzAuto Motors Powertrain заводида, UzAuto Motors’нинг Хоразм вилояти Питнакдаги заводида, шунингдек, автомобиллар учун турли хил бутловчи қисмларни ишлаб чиқарувчи корхоналарда ҳам нишонланмоқда.
Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, бундан олдинги 3 000 000-автомобилга эришиш учун 22 йил керак бўлди. 4 000 000 га эришиш учун атиги 4 йил етди. Буларнинг барчаси автомобилсозлик саноатининг трансформация қилингани ва ишлаб чиқариш қувватини ошириш, модернизация қилиш, шунингдек, маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш туфайли амалга оширилди.
Кўп ишлар қилинди, аммо ҳали қилиниши керак бўлган ишлар ҳам талайгина. 2023йилда компания 500 000 автомобил ишлаб чиқаришни мақсад қилиб қўйди, кейинчалик бу кўрсаткич 1 000 000га кўтарилади. Олдинда бизни энг кутилган Chevrolet Onix автомобилини ишлаб чиқариш ва Марказий Осиё мамлакатларида янада кенгайтириш кутмоқда. Вазифа қийин, аммо буни мамлакат раҳбарининг кўмаги ҳамда бутун саноат жамоасининг фидокорона меҳнати туфайли амалга ошириш мумкин.
Реклама
Мавзуга оид
21:53 / 26.09.2024
Энг кўп солиқ ва божхона имтиёзини олган корхоналар маълум қилинди
21:07 / 16.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
16:21 / 03.09.2024