Танзанияда йўловчи самолёт сувга қулади. Балиқчилар одамларни қутқарган
Африка шарқидаги Танзанияда йўловчи самолёт Виктория оролига қулади. Учоқ яқин атрофдаги Букоба шаҳри соҳилига қўниши керак эди.

Фото: REUTERS / STRINGER
Самолёт бортида 43 киши бўлган. Уларнинг 19 нафари вафот этгани айтилмоқда. Фавқулодда хизматлар 26 кишини қутқариб қолган, уларнинг 2 нафари учувчилар бўлган. Аммо кейинроқ мамлакат бош вазири учувчилар олган жароҳатлари оқибатида вафот этганини маълум қилди.
Precision Air авиакомпаниясига тегишли ATR 42 самолёти Танзаниянинг йирик шаҳри Доруссаломдан Букобуга Мванзу орқали парвоз қилаётган бўлган. BBC мухбири билан суҳбатлашган гувоҳлардан бири Абдул Нури самолёт қандай чўкканини гапириб берди: «Бу жуда даҳшатли бўлди. Кўплар ваҳимага тушди, бақирди, йиғлади. Кутиш залида турганлар ҳам ваҳимага тушиб қолишди. Уларнинг аксари қариндошларини кутаётганди», дейди гувоҳ.
Нурининг айтишича, маҳаллий балиқчилар самолёт чўкканидан кейин қайиқда унинг яқинига бориб, бир неча йўловчини қутқариб қолгани ҳақида гапириб берган. Борт кузатувчиси орқа эшикни очишга улгурган, йўловчилар ўша ердан чиқиб қутилиб қолган.
Авиаҳалокат ноқулай об-ҳаво сабаб содир бўлгани айтилмоқда. Аммо самолёт қулаганидан кейин ёмғир тўхтаган ва қутқарувчилар одамларни қутқаришга етиб бора олган. Фавқулодда хизмат ходимлари ҳалокатдан кейин учоқни соҳилгача судраб бора олишган, самолёт сувга чўка бошлаган, соҳилга олиб келинганда унинг думигина кўринаётган бўлган.
Precion Air Танзаниянинг энг йирик хусусий авиакомпанияси ҳисобланади. Унга қисман Kenya Airways эгалик қилади.
Тавсия этамиз
«Арсенал» «Реал»ни ЕЧЛдан чиқариб юборди. Артета буни қандай уддалади ва «Мадрид»нинг муаммоси нимада?
Спорт | 12:20 / 17.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путинга Украинада ўт очишни тўхтатишга 3 кун муҳлат берди
Жаҳон | 00:47
-
Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси КХДРни йирик ҳисобда енгиб, Осиё Кубоги финалига чиқди
Спорт | 00:31
-
Колумбияда сариқ безгак туфайли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинди
Жаҳон | 00:05
-
Номаълум эркак Флоридадаги университетда отишма уюштирди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 23:41 / 17.04.2025
Мавзуга оид

16:53 / 11.04.2025
Вашингтонда бортида конгрессменлар бўлган икки самолёт тўқнашиб кетди

23:36 / 26.03.2025
Аляскада самолёт музлаган кўл устига қулади. Унинг ичида бўлган оила 12 соатдан кейин қутқарилди

15:47 / 26.03.2025
Францияда самолёт парвоз вақтида йўқолган телефон туфайли шошилинч ортга қайтди

23:51 / 25.03.2025