Давлат раҳбари дастлаб Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов қабрини ҳам зиёрат қилди.

Маълум қилинишича, айни кунларда Самарқанд улкан сиёсий воқеалар тараддудида. Эртадан олий даражадаги ташрифлар бошланади. 

15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти давлат раҳбарлари кенгаши 22-мажлиси бўлиб ўтади.