Ўзбекистон | 08:23 / 11.11.2022
2772
1 дақиқада ўқилади

Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармаси таъсис этилади

Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) иқтисодиёт ва савдо вазирлари 11-йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё”.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Тадбирда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва ТДТ бош котиби Бағдод Амреев қатнашди.

“Савдо-иқтисодий, инвестициявий ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида Туркий давлатлар ташкилоти Инвестиция жамғармасини таъсис этиш бўйича битим имзоланишини келишиб олдик. Ишонаманки, Инвестиция жамғармасини таъсис этиш кўп қиррали муносабатларимиз ривожланишида янги замин яратади”, деди Жамшид Хўжаев.

Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити доирасида Савдога кўмаклашиш стратегияси имзоланиши кутилаётгани, бу ТДТ мамлакатларида савдодаги миқдорий чекловлар ҳамда нотариф чоралар бартараф этилишига кўмаклашиши қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид