16:21 / 11.11.2022
12110

Туркий ташкилот саммити доирасида имзоланган ҳужжатлар маълум қилинди

Фото: Президент матбуот хизмати

Туркий давлатлар ташкилотининг Самарқанд саммити доирасида 10 дан ортиқ ҳужжат имзоланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Жумладан, қуйидаги ҳужжатлар имзоланди: 

  • Туркий давлатлар ташкилоти Самарқанд саммити декларацияси;
  • Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван битимига протокол;
  • Туркий инвестицион фондни қисқа муддатларда тузиш тўғрисидаги қарор;
  • Божхона коридорларини соддалаштириш тўғрисидаги битим;
  • Аралаш транспорт воситаларида юк ташиш тўғрисидаги битим;
  • Туркий давлатлар ташкилотининг 2022-2026 йилларга мўлжалланган стратегиясини қабул қилиш тўғрисидаги қарор;
  • Савдо тартибларини соддалаштириш стратегиясини қабул қилиш тўғрисидаги қарор.

Аъзо давлатлар Ўзбекистон президентининг келаётган 2023 йилни Туркий цивилизация юксалиши йили деб эълон қилиш тўғрисидаги таклифини бир овоздан қўллаб-қувватлади.

Тадбирда Қозоғистон таклифига кўра, ташкилот навбатдаги саммитини 2023 йилда Қозоғистонда ўтказишга қарор қилинди. 

Айни дақиқаларда президентимиз Туркманистон Миллий кенгаши Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказмоқда. Унда Самарқанд саммити асосий натижалари юзасидан фикр алмашиш, октябрь ойида Ашхободга бўлган ташрифда эришилган келишувларни амалга ошириш, икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари, парламентлараро алоқаларни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокамаси кўзда тутилган.

Мавзу
Самарқандда Туркий давлатлар саммити
11 ноябр куни Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши ташкиллаштирилди.
Барчаси
Top