Бюджет кодексининг 97-моддасига асосан Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ва бюджетнома Вазирлар Маҳкамаси томонидан Олий Мажлис палаталарига, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 октябридан кечиктирмай киритилиши белгиланган.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатаси томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар кўриб чиқилиши керак.
Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Давлат бюджети тўғрисидаги қонун Сенатга кўриб чиқиш учун қабул қилинган кундан эътиборан беш кун ичида юборилади.
Давлат бюджети тўғрисидаги қонун Сенат томонидан, қоида тариқасида, жорий йилнинг 15 декабридан кечиктирмай маъқулланади.
«Бугун – 28 ноябрь. Парламентда ҳали 2023 йилги давлат бюджети муҳокамаси бошлангани йўқ», – дея ёзмоқда Теlegram’даги davletovuz канали.

















