Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни жадаллаштирилади
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари, Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) билан ишлаш бўйича музокаралар гуруҳи раҳбари Бадриддин Обидов Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши учун ЖСТга аъзо давлатлар билан бир қатор икки томонлама музокаралар ўтказиш ҳамда UNCTAD/JST халқаро савдо маркази (ХСМ) томонидан ташкил этилган ташқи савдо стратегиялари форумида иштирок этиш учун Женевага келди.
Ташриф давомида АҚШ, Европа Иттифоқи, Хитой, Саудия Арабистони, Қатар, Туркия, Сингапур каби 14 давлатлар ташкилотдаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари ва экспертлари билан Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши юзасидан навбатдаги музокаралар олиб борилди. ЖСТ бош директори ўринбосари Жан-Мари Погам ва ташкилот котибияти қўшилиш бўлими бошлиғи Майк Ошикава билан учрашувлар бўлиб ўтди.
Музокаралар чоғида Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи 6-йиғилишини ташкил этишга тайёргарлик кўриш юзасидан амалга оширилаётган ишлар, бу жараённи янада жадаллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. ЖСТга аъзо давлатлар билан бозорларига республика товар ва хизматлари чиқиши бўйича алоҳида музокаралар олиб борилди.
Давлатлар вакиллари ва ЖСТ котибияти таъкидлашича, Ўзбекистон ташкилотга аъзо мамлакатларга ишчи гуруҳ 6-йиғилишини ташкил этиш учун барча зарур янги ҳужжатларни, манфаатдор давлатлар саволларига ёзма жавобларни, миллий қонунчиликни ЖСТ қоидаларига мувофиқлаштиришга қаратилган чоралар режаси, санитария ва фитосанитария чоралари, савдодаги техник тўсиқлар, божхона қийматини баҳолаш, интеллектуал мулк, товарлар импортини лицензиялаш ва бошқа масалалар бўйича янгиланган ҳужжатларни тақдим этган.
Музокаралар якунида Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини янада жадаллаштириш, ташкилот тадбирлар жадвалига мувофиқ, 2023 йил бошида ишчи гуруҳ 6-йиғилишини ўтказиш бўйича келишувга эришилди.
8-9 декабр кунлари инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари Б. Обидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Ташқи савдо стратегиялари форумида иштирок этди.
Мунозаралар давомида Ўзбекистон делегацияси мамлакатда ташқи савдони эркинлаштириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари, қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чора-тадбирлар, электрон тижорат бўйича миллий стратегия лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисида батафсил маълумот берди.
Мавзуга оид
09:42 / 10.12.2024
Ўзбекистон яна икки давлат билан ЖСТ бўйича музокараларни якунлади
20:15 / 05.04.2023
ЖСТга аъзолик: Эндигина учта давлат билан келишган Ўзбекистон йил охиригача улгурадими?
10:34 / 15.03.2023
Женевада Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши масаласи кўриб чиқиляпти
07:56 / 11.02.2023