Ўзбекистон | 17:58 / 14.12.2022
4713
2 дақиқада ўқилади

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти “Greenmetrics UI” халқаро нуфузли рейтингидан жой олди

Фото: Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институтининг

Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти “Greenmetrics UI” халқаро нуфузли рейтингида TOP-1000 та олий таълим муассасалари қаторида барқарор ривожланаётган университет сифатида эътироф этилди.

Жорий йилнинг 13 декабрь куни Индонезиянинг “Greenmetrics UI” халқаро рейтинг агентлигининг 2022 йил учун бутун дунё олий таълим муассасалари бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди. Қувонарлиси, ушбу рейтингдан Ўзбекистондан 2020 йилда Президентимиз ташаббуси билан янги ташкил этилган Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ўрин олди.

Институт 6 та йўналиши бўйича 5205 балл тўплаб, 642-ўринда қайд этилди.

Ушбу ютуқ туфайли Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти дунёнинг топ университетлари қаторида эътироф этилиши учун катта қадам ташлади.

Эслатиб ўтамиз, “Greenmetrics UI” рейтинги халқаро нуфузли рейтинг ҳисобланиб, ҳар йили 6 та йўналиш бўйича TOP-1000 университетларнинг рейтингини эълон қилади. Унда институт инфраструктураси, “яшил табиат”ни ташкил этишдаги ўрни, таълим сифати, профессор-ўқитувчиларнинг илмий-тадқиқот фаолиятига алоҳида эътибор қаратилади.

Реклама

Мавзуга оид