Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нигерияда «Боко Ҳаром»нинг 103 террорчиси йўқ қилинди
Сўнгги йилларда олиб борилган операцияларга қарамай, «Боко Ҳаром» Нигерияда асосий хавфсизлик муаммоси бўлиб қолмоқда.
Нигерия шимоли-шарқида «Боко Ҳаром» ва ISWAP террорчи ташкилотларига қарши олиб борилган амалиётларда 103 нафар террорчи йўқ қилинди.
Нигерия Мудофаа вазирлигининг медиа директори Муса Данмадами, ўтган 3 ҳафта ичида армия Борно штати ҳудудларида «Боко Ҳаром» ва ISWAP террорчи ташкилотларига қарши ҳавода ва қуруқликда ҳарбий амалиётлар ўтказганини айтди. Амалиётлар давомида 103 нафар террорчи йўқ қилинган, 22 нафари асирга олинган, шунингдек, 80 террорчи оиласи билан бирга таслим бўлган. Операциялар давомида террорчилар томонидан гаровга олинган 30 киши қутқарилган.
Сўнгги йилларда уюштирилган амалиётларга қарамай, «Боко Ҳаром» Нигерияда жиддий хавфсизлик муаммосини келтириб чиқаришда давом этмоқда. Ушбу ташкилот 2000 йилларнинг бошидан бери фаол. 2009 йилдан буён 20 мингдан ортиқ одам унинг қурбонига айланди.
«Боко Ҳаром» 2015 йилдан бери Камерун, Чад ва Нигерга ҳужум қилиб келади. Чад кўли ҳудудида камида икки минг киши террорчилар қурбони бўлган. Мамлакатдаги терактлар ва можаролар туфайли юз минглаб одамлар миграцияга мажбур бўлган.
Мавзуга оид
20:33 / 16.05.2026
Трамп ИШИД етакчиларидан бири йўқ қилинганини айтди
17:00 / 31.03.2026
Исроил парламенти «терроризм»да айбланган фаластинликлар учун ўлим жазоси киритди
08:44 / 03.01.2026
Нигерияда ЙТҲ: Энтони Жошуанинг ҳайдовчисига нисбатан иш қўзғатилди
12:30 / 26.12.2025