Ўзбекистон | 13:03 / 31.12.2022
6256
1 дақиқада ўқилади

Нотариусларнинг тадбиркорларга кўрсатадиган хизматлари бўйича тариф белгиланди

Фото: iStock

Адлия вазирининг “Нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун ундириладиган тўловларнинг максимал миқдорларига қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги буйруғи имзоланди.

Унга мувофиқ, Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестридан тадбиркорлик субъектининг ўзига нисбатан битта ҳужжатни берганлик учун нотариуслар томонидан БҲМнинг 5 фоизигача миқдорида тўлов ундирилиши мумкин (бугунги кунда – 15 минг сўм).

Ҳужжат Қонунчилик маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 20.12.2022 йилда кучга кирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид