"Ўзгидромет" хабарига кўра, республиканинг катта қисмида ёмғир ёғади, фақат шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Бугун кундузи ҳаво 7-12 даража илиққача, эртага 10-15 даража  илиққача кўтарилади, якшанба куни эса яна 7-12 даража илиқ бўлади.

Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Фарғона водийси вилоятларида кечаси ва эрталаб туман тушиши кузатилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ушбу кунларда қор кўчиши хавфи бор.

Бундан олдин Ўзбекистон бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилаётгани хабар берилганди.