Uzbekistan Airways’нинг хабар қилишича, 11 январ куни ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қуйидаги рейсларнинг учиш вақти кечиктирилган:
- HY081/082 Тошкент–Фарғона–Тошкент;
- HY277/HY278 Фарғона–Истанбул– Фарғона;
- HY069 Тошкент–Термиз;
- HY609 Термиз–Москва;
- HY633/ҲЙ634 Тошкент–Санкт-Петербург–Тошкент;
- HY045 Тошкент–Самарқанд
- HY9857/HY9858 Наманган–Уфа–Наманган
Шунингдек, HY073/HY074 Наманган–Бухоро–Наманган ва HY047/HY048 Наманган–Самарқанд–Наманган қатновлари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бекор қилингани айтилди.
“Uzbekistan Airways” АЖ Ахборот хизмати авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтади. Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз”, – дейилади авиакомпания берган расмий изоҳда.
Эслатиб ўтамиз, 10 январда ҳам аномал совуқ ва қор сабаб қатор маҳаллий ва халқаро парвозлар жадвалига ўзгаришлар киритилганди.












