Ўзбекистон | 18:02 / 11.01.2023
4134
2 дақиқада ўқилади

Ноқулай об-ҳаво сабаб Uzbekistan Airways’нинг 7 та рейси кечиктирилди

Фото: Kun.uz

11 январ куни кузатилган совуқ ва туманли об-ҳаво сабабли Uzbekistan Airways парвозлари жадвалига ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда авиакомпания ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли қуйидаги рейслар кечикиб амалга оширилади:

  • HY081/082 Тошкент–Фарғона–Тошкент;
  • HY277/HY278 Фарғона–Истанбул– Фарғона;
  • HY069 Тошкент–Термиз;
  • HY609 Термиз–Москва;
  • HY633/HY634 Тошкент–Санкт-Петербург–Тошкент;
  • HY045 Тошкент–Самарқанд;
  • HY9857/HY9858 Наманган–Уфа–Наманган.

Шунингдек, HY073/HY074 Наманган–Бухоро–Наманган ва HY047/HY048 Наманган–Самарқанд–Наманган қатновлари ҳам ноқулай об-ҳаво шароити сабабли бекор қилинган. Йўловчилар бекор бўлган авиақатновлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олиш ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга.

«Келтирилган ноқулайликлар учун йўловчилар ва уларни кутиб олувчилардан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.

Мавзуга оид