Бош прокуратура департаменти Қашқадарё вилоят бошқармаси «Ўзнефтгазинспекция» вилоят бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувларда, «Ҳудудгаз Қашқадарё» филиали масъул шахслари иккита «метан заправка»га газдан ноқонуний фойдаланишда ёрдам бергани аниқланган.
Жумладан, «Ҳудудгаз Қашқадарё» филиали масъул шахслари ва бошқалар «T.» МЧЖга қарашли «метан заправка» газ ҳисоблаш ускунасига ташқи таъсир ўтказиш орқали 3,5 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланган.
Шунингдек, «G.T.» хусусий корхонаси ва «Ҳудудгаз Қашқадарё» филиали масъул шахслари корхонага қарашли «метан заправка»да ўлчов тармоғининг муҳрига ўзбошимчалик билан шикаст етказиб, газ қурилмасини бошқа қурилмага алмаштириш орқали 2,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

















