Маъмурий ўзгаришларга қадар Вазирлар Маҳкамаси тизимига 25 та вазирлик ва 61 та идора (жами 86 та давлат бошқаруви органи) кирган.

Ўзгаришлардан кейин эса Вазирлар Маҳкамаси 21 та вазирлик ва 48 та идорадан (жами 69 та) иборат бўлди. Давлат статистика қўмитаси Статистика агентлиги сифатида қайта ташкил этилиб, ҳукумат таркибидан чиқарилди ва президент ҳузурига ўтказилди. Давлат органлари сонидаги қисқариш – 16 фоиз.

69 та вазирлик ва идорадаги штат бирликлари 24 фоизга қисқариб, ходимларнинг умумий чекланган сони 56 573 нафар бўлади (17 447 та штат ёпилади). Хусусан, раҳбар ўринбосарлари сони 207 тадан 144 тага камаяди. Нобюджет маблағларидан қўшимча бошқарув штатларини киритиш тақиқланди (ишлаб чиқариш штатларини ташкил этишга тақиқ йўқ).

Kun.uz ўзгаришлардан олдинги ва кейинги вазирлик ва идоралар рўйхатини тўлиқ ҳолда, алифбо тартибида келтириб ўтишга қарор қилди.

2023 йил 1 январгача:

  1. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
  2. Ўзбекистон Республикаси Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги
  3. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
  4. Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси
  5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
  6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси
  7. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси
  8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси
  9. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси
  10. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги
  11. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси
  12. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси
  13. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги
  14. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги