Ўзбекистон | 12:08 / 06.02.2023
50385
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга Россиядан яна совуқ антициклон кириб келади 

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади.

Фото: Kun.uz

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат 6 февралда республика жанубида, 7 февралда Фарғона водийси вилоятларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 6 февралда +7...+12 даража илиқ, 7 феврал куни +10...+15 даража илиқ, баъзи жойларда +18 даража иссиққача бўлади.

“Ўзгидромет” хабарига кўра, 8 феврал куни Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин. Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.

Ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража илиқ, кундузи +10...+15 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда +17...+20 даража илиққача бўлади.

9-10 феврал куни Ўзбекистон ҳудудига маркази Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ антициклон қисми кириб келади.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда кучли ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати пасаяди. 9 феврал куни республика ҳудудининг катта қисмида кечаси ва кундузи +4...+9 даража илиқ, 10 феврал куни кечаси 0...+5 даража совуқ, кундузи –2...+3 даража илиқ бўлади. Республика шимолида ҳарорат кечаси –7...–12 даража совуққача, Устюртда –15 даража совуққача, кундузи –2...–7 даража совуққача пасаяди.

7-9 феврал кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17–22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда