Бундай қарор армиядаги камомадга олиб келади, бу республика конституцияси ҳамда Болгария мудофаа ва қуролли кучлари тўғрисидаги қонунга зиддир, дея тушунтирди вазирлик. 

Шу билан бирга, София мавжуд қуролларнинг бир қисмини иттифоқдош давлатларнинг мос келадиган қуроллари билан алмаштириш мақсадида уч томонлама келишувларни амалга ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда, дея таъкидлади Болгария Мудофаа вазирлиги. 

Аввалроқ бир қатор оммавий ахборот воситалари АҚШнинг интернетга тарқалиб кетган махфий ҳужжатларига таяниб, Болгария гўёки МиГ-29'ни Украинага беғараз етказиб бермоқчи экани ҳақида хабар қилган эди.