Ўзбекистон | 07:19 / 18.04.2023
16635
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосари таништирилди.

Бобур Усмонов / Фото: ТИВ ахборот хизмати

2023 йил 17 апрель куни Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон президентининг 2023 йил 17 апрелдаги қарорига мувофиқ тайинланган Бобур Усмонов Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари сифатида таништирилди.

Б.Усмонов ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтида ишлаган.

Бундан ташқари, у Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларни эгаллаган.

Маълумот учун, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг ҳозирда уч нафар ўринбосари бор. Улар: 

2020 йил 21 апрелда лавозимга тайинланган Эркин Ҳамроев;

2021 йил 8 апрелда лавозимга тайинланган Ғайрат Фозилов;

2022 йил 14 ноябрда лавозимга тайинланган Баҳром Аълоев.

Бундан ташқари, ТИВ тизимида 2017 йил 24 майдан Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили вакили Исматулла Эргашев ишлаб келяпти.

Мавзуга оид