Фан-техника | 17:00 / 31.05.2023
62772
4 дақиқада ўқилади
Реклама

ASUS’дан ҳайратланарли янгилик - Zenbook S 13 OLED ноутбуки

Фото: ASUS

ASUS ўзининг 13,3 дюймли дунёдаги жуда юпқа - Zenbook S 13 OLED ноутбукини тақдим этди. 13,3 дюймли OLED дисплейга эга ўта юпқа ултрапортатив ноутбук бутун Zenbook сериясидаги экологик модел бўлиб, ўзининг кичик ҳажми ва вазнига қарамай юқори унумдорликни таъминлайди.

Бугунги даврнинг юқори интеллектли аҳолиси ўз ноутбукларини қандай тасаввур қилишади?

Замонавий одамларда ноутбук смартфон каби ажралмас заруратга айланган. Мунтазам равишда ундан фойдаланувчилар унинг ихчам, қулай ва кўп вақт хизмат қилишини хоҳлашади. ASUS ўз фойдаланувчилари учун бу имкониятни яратди. Zenbook S 13 OLED – айнан сиз кутган моделдаги ноутбук.

Унинг 1 см юпқаликдаги корпуси бор-йўғи 1 кг оғирликка эга. Бу жиҳати билан Zenbook S 13 OLED дунёда етакчилардан бири бўлди. Zenbook сериясидаги мазкур модел айни вақтда бетакрор икки хил рангда тақдим этилмоқда: кулранг (Basalt Gray) ҳамда кўк классик (Ponder Blue) рангларда.

Basalt Gray – алюминийни инновацион усулда қайта ишлаш жараёнида вужудга келган камёб ранг ҳисобланади. Бу жиҳати билан Zenbook сериясининг ҳақиқий экологик модели мақтовга сазовор.

Янги ноутбукда фақат устки қопламалар эмас, клавиатура қопқоқлари ҳам қайта ишланган пластмассадан, динамиклар эса денгиз чиқиндиларининг қайта ишланишидан вужудга келган.

Ултраюпқа ва енгил ноутбук билан осон ишланг!

Zenbook S 13 OLED’нинг фойдалилиги унинг ихчам корпусини ишлашдан бошланган. Чунки ноутбук қайта ишланган материаллардан тайёрланган.

Zenbook’нинг максимал самарадор янги версияси 13-авлод Intel Core i7 процессори, 32 GB LPDDR5 оператив хотирага эга. 63 Вт батарея эса қувватнинг сўнмас манбаига айланган.

Ноутбук дисплейи FHD IR камерани ўзига олган ва ултра юпқа, махсус ишлаб чиқилган OLED панели билан мустаҳкамланган. Инновацион дизайн ечимлари қурилманинг хавфсиз ва ҳашаматлилигини таъминлайди. Енгил магний-алюминий қотишмасидан тайёрланган клавиатура эса корпус мустаҳкамлигини оширади ва енгиллаштиради. Сенсорли панел эса юпқа шиша қоплама билан жиҳозланган. Ноутбук:

-        14 соатгача автоном режимда видео кўриш имконияти;

-        Қизиб кетмайдиган;

-        Чидамли корпус, коррозияга учрамайдиган;

-        Синовдан ўтган – АҚШда MIL-STD-810H стандартлари, 12 усул ва тестлар унинг ишончли эканини тасдиқлади;

-        Камера ва овоз тиниқлиги;

-        Такомиллашган WiFi 6E технологияси билан жиҳозланган.

ASUS билан сайёрамиз учун ғамхўрлик

ASUS компанияси Zenbook S 13 OLED (UX5304) сотувини бошлаш арафасида ютуқли ўйин эълон қилади. Бир ой давомида ҳар ҳафтада 3 тадан эсдалик совғалари ютиб олиш мумкин. Ўйиннинг финал босқичида эса супер-совға – ASUS’дан экологик тоза Zenbook S 13 OLED ноутбуки ўйналади. Ҳавола орқали ўйинда иштирок этиб, она сайёрамиз учун ғамхўрлик қилинг.

Маълумот ўрнида: ASUS инновацион технологиялар ишлаб чиқариш бўйича дунёда етакчи компаниялардан бири бўлиб, унда 5000 дан ортиқ олий тоифали мутахассислар фаолият олиб боради. ASUS қурилмалари мукаммаллик, инновация ва дизайн борасида ҳар куни ўндан ортиқ фойдаланувчидан рағбатга эга бўлади.

 

Мавзуга оид