Темирйўллардан фойдаланиш қоидаларига кўра, рельсларнинг ҳарорати +55 даражадан ошганда поездлар ҳаракати тезлиги пасайтирилиши, яъни рельсларнинг ҳарорати +60 даражагача бўлганда поездлар ҳаракати тезлиги 40 км/соатдан, +65 даражагача 25 км/соатдан ошмаслиги, +70 ва ундан юқори даражада эса поездлар ҳаракати тақиқланиши белгиланган.
Поездлар ҳаракати ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, метрополитеннинг Ерусти ҳалқа йўли ва Сергели йўли участкаларида ҳаво ҳарорати кўтарилиши кузатилган вақтларда поездлар ҳаракати тезлигига вақтинча чеклов жорий этилади.
















