Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея ҳарбийлари денгиздан КХДР ракета ташувчиси парчаларини топди
Жанубий Корея ҳарбийлари 31 май куни КХДР томонидан учирилган ракета ташувчининг чўкиб кетган қисмини Сариқ денгиздан чиқариб олди, деб хабар берди «Ёнҳап» ахборот агентлиги.
Фото: Reuters
Жанубий Корея Қуролли кучлари штаб бошлиқлари бирлашган қўмитасида маълум қилинишича, сувдан 15 июнь куни кечқурун ҳарбий жосуслик сунъий йўлдошини олиб учган ракетанинг иккинчи босқичи олиб чиқилган.
Қайд этилишича, ракета ташувчи парчаларини олиб чиқиш бўйича операция узоқ давом этган, чунки у бир қатор муаммолар, жумладан, ноқулай сувости шароитлари билан боғлиқ эди.
Топилган ракета ташувчи қолдиқлари Жанубий Корея ҳарбий-денгиз кучларининг Пхёнтекдаги иккинчи флотига етказилади.
Ҳарбийлар ракетанинг бошқа қисмларини, жумладан, учинчи босқич ва эҳтимолий сунъий йўлдошни қидиришни давом эттирмоқда.
Жанубий Корея ва АҚШ ҳодиса юзасидан биргаликда тергов ўтказишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026
Жанубий Кореяда ҳайвонот боғидан қочган бўри 9 кундан кейин топилди
11:20 / 15.04.2026
Жанубий Кореяда барча учун бепул базавий мобил интернет жорий қилинади
18:59 / 13.04.2026