Вазирлар Маҳкамасининг “Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳукуматнинг айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
- тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларга бериладиган ҳимоя ордерининг муддатини жиноят ишлари бўйича судлар томонидан бир йилгача узайтириш;
- ҳимоя ордерининг муддати узайтирилганда суд томонидан тазйиқ ўтказган ёки зўравонлик содир этган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин бўлган қўшимча чекловларни белгилаш;
- ота-онанинг фарзандларига нисбатан васий ёки ҳомий тайинлаш тизимини такомиллаштириш;
- етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш тизми самарадорлигини ошириш;
- Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш.










