Ўзбекистонда 9 июл куни 8:00 дан бошланган президентлик сайловлари давом этмоқда. Kun.uz сайловда оила аъзолари билан қатнашаётган амалдорларнинг фотоларини жамлади.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Тошкент шаҳридаги 576-сайлов участкасига набираси билан келди ҳамда президент сайловида овоз берди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам президентлик сайловида иштирок этди. Муфтий Тошкент шаҳридаги 576-сайлов участкасида овоз берган. 

Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидаги 32-сайлов участкасига ташриф буюрди.
Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов
Ўзбекистон президентининг матбуот котиби Шерзод Асадов
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурҳонов.

Ҳукумат аъзолари 

Бош вазир Абдулла Арипов ҳам оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасига келиб, овоз берди.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев
Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кудбиев ҳам сайловда қатнашиб, овоз берди.