Бухородаги савдо мажмуасида юз берган ёнғин оқибатида 23 та дўкон ёниб кетди
Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконларида йирик ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, 2023 йилнинг 1 август куни соат 02:05 да вилоят ФВБ навбатчи диспетчерлик хизматига вилоят Миллий гвардия ходимлари томонидан қўл телефонидан қўнғироқ қилиниб, Бухоро шаҳар Ибн Сино кўчаси йўл ёқасида жойлашган 2 қаватли савдо дўконлари (халқ тилида эски ПМК савдо мажмуаси)да ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар берилган.
Воқеа жойига вилоят гарнизонидан 11 та ёнғин-қутқарув экипажлари ҳамда 7 та ҳамкорликдаги хизматларнинг техникалари жалб этилди. Ёнғин жойига соат 02:07 да етиб борилган, савдо дўконларининг тахминан 700 квадрат метр майдони ёнаётгани тўғрисида маълумот олинган ва ёнғин соат 03:11 да батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида Ибн Сино кўчаси йўли ёқасида жойлашган тадбиркорлик субъектларига тегишли 2 қаватли 15 та дўконнинг ички товар маҳсулотлари ва шифт қисми ёнган бўлиб, худди шу манзилда бўлган Бухоро марказий деҳқон бозорига қарашли 1 қаватли савдо павильонидаги 8 та савдо дўкони (жами 23 та савдо дўкони) ичида бўлган товар моддий бойликлари ва дўкон жиҳозлари ёниб зарар кўрган. Ёнғиндан бозор тасарруфидаги павильон ва савдо дўконларининг 10 000 квадрат метр майдони сақлаб қолинди.
Ёнғин натижасида инсонларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳати олиш ҳолатлари қайд этилмаган.
Содир бўлган ёнғин юзасидан вилоят ИИБ ва ФВБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида ёнғин-техник экспертизаси тайинланган.
Воқеа жойига вилоят сектор раҳбарлари, ФВБ, Миллий гвардия бошқарма бошлиқлари ва бошқа масъул раҳбарлар жалб этилган.
Тавсия этамиз
Трамп 2.0 ўзгарган Яқин Шарққа нималар ваъда қилмоқда?
Жаҳон | 21:45 / 20.01.2025
3 га 90. Исроил ва Ҳамас ўртасидаги сулҳ қандай кечмоқда?
Жаҳон | 20:11 / 20.01.2025
Халқаро танловда ғолиб бўлган президент мактаби ўқувчиларига BYD совға қилинди
Ўзбекистон | 19:59 / 20.01.2025
“Энг хавфсиз парвоз танланади” — Uzbekistan Airways осмондаги фавқулодда ҳолатларга тайёрми?
Ўзбекистон | 17:03 / 20.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп инаугурация маросимида: «АҚШ ҳукумати фақат икки жинсни тан олади»
Жаҳон | 03:50
-
The Guardian: Халқаро жиноий суд «энг ёмон сценарийга» тайёрланмоқда
Жаҳон | 00:50
-
Латвияда Россия фуқароларининг айрим соҳаларда фаолият юритиши тақиқланади
Жаҳон | 00:18
-
Эрон президенти Кремлда музокараларга кеч қолган Путинни кутишдан бош тортган
Жаҳон | 23:42 / 20.01.2025
Мавзуга оид
22:24 / 18.01.2025
Илон Маск Лос-Анжелес мэрини истеъфога чиқишга чақирди
21:56 / 18.01.2025
Тошкентда Captiva ёниб кетди
18:54 / 17.01.2025
Калифорнияда дунёдаги энг йирик аккумулятор заводларидан бирида ёнғин чиқди
16:37 / 16.01.2025