«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида»ги президент фармони қабул қилинди. Ҳужжат матни Президент матбуот хизматида эълон қилинди.
«Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга қўшган муносиб ҳиссаси, ўзининг ёрқин истеъдоди, кенг қамровли ижодий, илмий-амалий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтириш, мамлакатимизда илм-фан, таълим, адабиёт, маданият ва санъат соҳаларини ривожлантириш, ёшларимизни она юртга муҳаббат ва садоқат, умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш йўлидаги улкан хизматлари ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қуйидагилар фахрий унвонлар билан тақдирлансин», дейилади ҳужжат матнида.
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби» фахрий унвони билан
- Аъзамов Абдулла - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Математика институти лаборатория мудири
- Ғуломов Қодир Ғафурович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Физика-техника институти бош илмий ходими
- Зоҳидов Анвар Абдулаҳадович - Америка Қўшма Штатларининг Даллас шаҳридаги Техас университети профессори
«Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси» фахрий унвони билан
- Уролов Эркин Юнусович - Қарши ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқитувчиси, бахши, Қашқадарё вилояти
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми» фахрий унвони билан
- Мамажонов Анвар Олимжонович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, график рассом
- Мансуров Имяр Идрисович - Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, рангтасвирчи рассом
«Ўзбекистон Республикаси халқ устаси» фахрий унвони билан
- Жумаев Бахшилло Ширинович - Республика «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси, зардўз-уста, Бухоро вилояти
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» фахрий унвони билан
- Шеров Абдулла - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан















