Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Си Жинпинг Ҳиндистондаги G20 саммитига бормайди
Саммитда Путин ҳам иштирок этмайди.
ХХР раиси Си Жинпинг сентябр ойи бошида Ҳиндистонда бўлиб ўтадиган «Катта йигирматалик» (G20) саммитида иштирок этмайди. Бу ҳақда Reuters Хитой ва Ҳиндистондаги саммитга тайёргарлик жараёни боришидан хабардор бўлган манбаларига таяниб хабар берган.
Агентлик суҳбатдошларига кўра, Си Жинпингнинг ўрнига Хитой делегациясига бош вазир Ли Сян раҳбарлик қилади.
Си Жинпинг саммитга келмаслиги сабаблари ҳозирча номаълум.
Аввалроқ Кремл матбуот хизмати РФ президенти Владимир Путин ҳам Ҳиндистондаги G20 саммитига бормаслигини маълум қилганди. Россия делегациясига РФ ташқи ишлар вазири Сергей Лавров раҳбарлик қилади.
Путин октябр ойида «Бир макон, бир йўл» форумида иштирок этиш учун Хитойга ташриф буюриши мумкин. Агар бу сафар амалга ошса, бу Путиннинг Халқаро жиноят суди уни ҳибсга олишга ордер берганидан кейинги илк хорижий сафари бўлади.
Август ойида Си Жинпинг ЖАРдаги BRICS саммитида қатнашганди. Путин эса саммитда видеоалоқа орқали иштирок этди. ЖАР ҳукумати агар Путин мамлакатга келса, у ҳибсга олиниши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
19:25 / 01.06.2026
Ўлимлар водийси – ВАРАНАСИ | SUBYEKTIV
09:16 / 29.05.2026
Ҳиндистон Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини қўллаб-қувватлади
14:15 / 21.05.2026