Жаҳон | 18:52 / 28.09.2023
3530
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон энергия ресурслари устидан божхона назоратини кучайтиради 

Бу ҳақдаги битим Қозоғистон Сенати томонидан ратификация қилинди. 

Қозоғистон Сенати ялпи мажлисида «Қозоғистон Ҳукумати ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасида энергия ресурсларини Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали қувур транспорти ва электр узатиш линиялари орқали ўтказишда қўшма божхона назорати тўғрисидаги Битимни ратификация қилиш ҳақида»ги қонун тасдиқланди. 

Шартнома 2021 йил 6 декабрда Остона шаҳрида Ўзбекистон президентининг ташрифи чоғида имзоланган эди. Ҳужжат доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали энергия захираларини ўтказишда ягона божхона назорати қоидалари таклиф этилган. 

Битимдан кўзланган мақсад икки давлатнинг божхона чегараси орқали қувурлар ва электр узатиш линиялари орқали ўтказилаётган энергия ресурслари устидан назорат самарадорлигини оширишдан иборат. 

Битимни ратификация қилиш Қозоғистон-Ўзбекистон божхона чегараси орқали қувур транспорти ва электр узатиш линиялари орқали олиб ўтиладиган энергия ресурсларига нисбатан божхона ва тарифларни тартибга солиш чораларига риоя этилишини таъминлаш, шунингдек, божхона декларациясида маълум қилинган маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш имконини беради. 

 

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид