Жамият | 17:00 / 06.10.2023
17272
4 дақиқада ўқилади

Сифат ва самара мутаносиблиги – Immer’да бари мужассам

Маиший техникаларга кучайган талаб уларнинг танловини ҳам кўпайтирмоқда. Маъқул танлов учун керакли тавсиялар олишда мижоз-харидорлар ва фойдаланувчилар фикри муҳим. Сизга шундай фикрларни тақдим этамиз.

Бугун маиший техникаларсиз хонадоннинг ўзи йўқ. Одамлар вақтларини имкон қадар тежаш, ўз салоҳиятидан самаралироқ фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Харидорлар орасида ўтказилган сўровномага кўра, кўпчилик маиший техника танлашда унинг сифати, қулайлиги ва албатта нархларига эътибор қаратади. Буларнинг барчаси бирга акс этган Immer бренди мижозлар ишончини шу тарзда оқлади.

8 йилдан буён ўзбек маиший техника бозорида ўз ўрнини топа олган Immer бренди остида энг майда маиший техникадан тортиб, энг катта жиҳозларгача етказиб беради.

Immer техникалари ўз тежамкорлиги ва ҳамёнбоплиги билан ажралиб туради. Барча турдаги техникалар учун сервис кафолати мавжуд. Кичкина маиший техникаларга 1 йил, музлаткич, газ плитаси каби катта техникаларга 3 йилгача сервис кафолати бор. Бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб бериш хизмати мавжуд.

Маиший техника дўконларида сотувчилар бу бренднинг асосий хусусиятлари уларнинг нархларида эканини таъкидлашди:

«Immer маҳсулотларини 2015 йилдан бери сотамиз. Қолган брендлар билан солиштирганда, сифатдан ютқазмаганмиз. Энг яхши маҳсулотлар жамланади бизда, барчасининг кафолати бор. Immer кондиционерларида янгилик бўлди бу йил, яъни арзон нархда ҳаво тозаловчи, Wi-Fi тизимлари қўшилган. Кир машиналарда бир қанча функциялар қўшилган арзон нархларда.

Кўпчилик энергия тежамкор маҳсулот сўрагани учун биз ҳам шу талаблар бўйича техникалар олиб келяпмиз. Барчаси бугунги кун талабларига жавоб беради».

Immer маиший техникалари аҳоли эҳтиёжларини қондиришда янгича ёндашув билан кириб келмоқда. Ҳар қандай тоифадаги мижозлар учун нархлар мутаносиблигини таъминлаш муҳим ҳисобланади.

«Тежамкорлик жуда муҳим саналади ҳозир. Деярли барча харидорлар биринчи ўринда шуни сўрайди. Халқимиз нима хоҳлаётган бўлса, барчасини тақдим этдик. Танлаш имконияти кенг. Дейлик, пастроқ маош оладиган одам биздан маҳсулот ололмасдан кетмаслиги керак, шундай шароит яратганмиз. Арзон нархлардаги техникаларимиз бор, фақат дизайни оддийроқ, функциялари камроқ бўлиши мумкин. Лекин сифатда муаммо йўқ. Кўплар ўйлайдики, арзон бўлса, сифати паст деб. Биз сифатни камайтирмадик, бошқа ечимлар қилдик — дизайнда, логистикада.

Immer'нинг биринчи ўриндаги мақсади халқимизни рози қилиш ва олган маҳсулотларини узоқ вақт ишлатишини хоҳлаймиз. Эскилардан гап бор-ку, фалон вақтдан бери ишлатамиз, ҳаққиям қолмади деб, бизнинг маҳсулотларам шунақа бўлишини истаймиз. Қачонлардир ўша маҳсулотимиз яроқсиз бўлиб қолгач, яна шу бренддан олайлик, дейишларини хоҳлаймиз. Immer маҳсулотлари ҳар бир хонадонга етиб борса, хурсанд бўламиз. Энг муҳими техникаларимиз иложи борича арзон бўлишига ҳаракат қиламиз. Қиммат экан, пулига арзирмикан, деган фикр бўлишини истамаймиз.

Бугун техника танлашда энергия самарадорликдан чидамлиликкача, чўнтакбопликдан техник хусусиятларгача – ҳаммасини ҳисобга олдик. Вазифамиз оддий – сизга асосли қарор қабул қилишда ёрдам бериш”, – дейди бренд раҳбари Жавоҳир Тўлаганов.

Сайт: immer.uz
Telegram: t.me/immerchat

Instagram: www.instagram.com/immeruz

Реклама