Beeline Uzbekistan жорий йилнинг сентябр ойида якунлаган тармоқ модернизациясининг биринчи босқичи доирасида 190 та база станциясини модернизация қилди, бунинг натижасида Ўзбекистоннинг яна учта ҳудудида алоқа яхшиланди.

Beeline Uzbekistan компанияси тармоқни модернизация қилиш ва инфратузилмани янгилаш бўйича кенг кўламли лойиҳа доирасида Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида алоқа сифати ва мобил интернет тезлигини ошириш бўйича катта кўламдаги ишларни амалга оширди. Жорий ёзда технологик янгиланишлар амалга оширилган деярли барча база станциялари LTE тармоғига тегишли бўлиб, рақамли операторнинг миллионлаб мижозлари учун юқори тезлик ва алоқа барқарорлигини таъминлайди.

Модернизация вилоятнинг кўплаб йирик шаҳар ва туманларида, жумладан, Самарқанд, Каттақўрғон, Пайшанба, Жума, Челак, Пайариқ шаҳарларида ҳамда Самарқанд вилоятининг Пастдарғом, Оқдарё, Нуробод, Ургут ва Тойлоқ аҳоли пунктларида, шунингдек Жиззах вилоятининг Жиззах, Ғаллаорол, Зомин ва Шароф Рашидов туманларида 4G тармоғига уланиш имкониятини кенгайтирди. Сирдарё вилоятида Гулистон ва Ширин шаҳарлари ҳам янада барқарор ва юқори сиғимли 4G тармоғи билан қамраб олинди.

Бу йил Самарқандда Beeline Uzbekistan ўз мижозлари учун энг йирик Family Park савдо-кўнгилочар марказида «орол» форматидаги янги қулай хизмат кўрсатиш шохобчасини очди. Эндиликда шаҳар аҳолиси ва сайёҳлар учун оммабоп дам олиш маскани ҳисобланган савдо мажмуасида хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида 4G тармоғи жорий этилди. Бу digital-оператор томонидан инновацион ечим – бино ичида кенг полосали мобил алоқа билан таъминловчи Lamp Site ускунасини ўрнатиш туфайли амалга оширилди.

Самарқанд вилоятида Beeline тармоғини модернизация қилиш ва кенгайтириш жараёнида компаниянинг техник хизмати томонидан турли ностандарт ёндашувлар қўлланган. Шулардан бири, «Самарқанд» туристик маркази (Silk Road Samarkand) ҳудудида 4G портатив Small Cell база станциясининг ишга туширилиши бўлди. Қурилма минора гумбазига ўрнатилиб, «Боқий шаҳар» этнографик боғини сифатли хизмат кўрсатиш билан қамраб олиш ва ушбу мажмуанинг асл қиёфасини сақлаб қолиш мақсадига эришилди.

Йирик шаҳарлардан ташқари LTE алоқа стандарти Самарқанд вилояти Жомбой тумани Сариқипчоқ аҳоли пунктида янги база станцияси фойдаланишга топширилди ва бунинг натижасида ҳудудда тармоққа уланиш имконияти сезиларли даражада яхшиланди.

Бундан ташқари, бешта янги база станцияси ишга туширилиши натижасида, 4G тармоғи Самарқанд вилояти Нуробод туманининг олис ҳудудида жойлашган тоғли аҳоли пунктларигача кенгайтирилди.

Жиззах вилоятининг Зомин туманида, табиат қўйнидаги «Зомин» дам олиш маскани йўлида жойлашган Дуоба тоғли аҳоли пунктида 4G қамрови яхшиланди. Бундан ташқари, 4G/LTE инфратузилмаси вилоятда Бахмал туманидаги Чубор тоғли ҳудудлари ва Фориш туманининг Илонли қишлоғида ўрнатилди. Beeline’нинг LTE тармоғи Ғаллаорол туманининг олис ҳудудлари Хитойюзи ва Хўжакабуд қишлоқларини, шунингдек, Тузкон кўли қирғоқ ҳудудининг бир қисмини қамраб олди.