Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш тадбирларига 115 млрд сўм йўналтирилди — ФВВ
Йил давомида тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш бўйича Йиғма манзилли дастур асосида 115 млрд сўмлик иш бажарилган.
2023 йилда тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш бўйича Йиғма манзилли дастур асосида республика бюджети ҳисобидан 115 млрд сўмлик иш бажарилган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги бошқарма бошлиғи Фурқат Абдиқодиров маълум қилди.
Қайд қилинишича, Фавқулода вазиятлар, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши, Тоғ-кон саноати ва геология, Сув хўжалиги вазирликлари ва бошқа масъул идоралар ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан сел, тошқин ва кўчки хавфи мавжуд ҳудудлар ўрганиб чиқилган. 1027 та хўжалик, 5127 нафар фуқаро вақтинчалик хавфсиз ҳудудларга кўчирилиб, 137 та хўжалик, 674 нафар фуқаролар муҳандислик-муҳофаза тадбирлари тўлиқ амалга оширилгани муносабати билан сел ва тошқин сувларидан муҳофаза қилинган.
Шунингдек, 2023 йилда тошқин сувлари, сел ва сув оқимларини хавфсиз ўтказиш бўйича Йиғма манзилли дастур асосида 67 та сув объектида, республика бюджети ҳисобидан 115 млрд сўм, 2588 минг куб.м. тупроқ, 249961 куб.м., 32526 куб.м. бетон ва 430 тонна темир ишлари бажарилган.
Мавзуга оид
08:58 / 20.06.2026
Чирчиқдаги каналда ҳушсиз ҳолатдаги фуқаро қутқарилди
09:40 / 18.06.2026
Катта Чимён тоғида қидирув-қутқарув операцияси ўтказилди
13:14 / 14.06.2026
Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудларидаги «чигирткалар босқини» юзасидан изоҳ берилди
14:06 / 11.06.2026