Биринчи 100 нафар харидор учун махсус таклифлар мавжуд. Бундан ташқари, корпоратив мижозлар учун қулай чегирмалар амал қилмоқда.
14 октябр куни Тошкентдаги Renessans Hallʼда HAVALʼнинг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланувчи ADM Global компаниясининг HAVAL брендидаги илк автомобилларининг тантанали тақдимоти бўлиб ўтди.
Кроссовер сегментида етакчи бўлган компания мухлисларга иккита моделни намойиш этди: Jolion ва H6. Ҳар бир модель уч хил комплектацияда чиқарилмоқда: Comfort, Prestige ва Premium.

Тадбирга янги кроссоверларни баҳолаш учун юзлаб меҳмонлар ташриф буюрди. Замонавий рақслар ва юқори овозли электрон мусиқа билан тўлдирилган динамик ва ажойиб лазер шоу, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязовнинг чиқишлари, шунингдек, янги автомобиллар ҳақида батафсил шарҳлардан иборат жўшқин кўнгилочар дастур барчага манзур бўлди. Бундан ташқари, меҳмонлар рулда ўтириб, интерерни кўздан кечирди ва HAVAL брендининг беқиёс сифатини қадрлашини билдирди.

«Ажойиб тадбир бўлди. Менга ёқди. Ёрқин шоу, ҳамма нарса энг майда деталларгача ўйланган. Тадбир юқори сифатли автомашиналар даражаси учун мос тушади», — деди меҳмонлардан бири ўз таассуротлари билан ўртоқлашар экан.
Маълумот ўрнида, янги HAVAL автомобиллари харидорларни бир вақтнинг ўзида мавжуд 4 та ранг билан хурсанд қила олади.

«Ўзбекистон учун одатий оқ ва қора ранглардан ташқари, қизил ва кўк ранглар ҳам мавжуд. Шуни қўшимча қилиш жоизки, интерер рангини ҳам дидингизга қараб танлашингиз мумкин, бу Ўзбекистон учун инновацион ечимдир», — дейди HAVAL бренди техник мутахассиси Антон Топилин.
Таъкидлаш жоизки, тадбирда HAVAL автомобилларининг дастлабки икки харидорига сертификат ва совғалар топширилди.

HAVAL кроссоверлари аллақачон МДҲда кенг тарқалган. HAVAL брендининг ўзига хос хусусияти илғор борт технологиялари ва жозибадор нархдаги замонавий дизайндир. Jolion ва H6 автомобилларини қўшни мамлакатлар бозорларида ҳақиқий хит деб аташ мумкин. Энди бу кроссоверлар Ўзбекистонда яшовчилар учун ҳам мавжуд бўлади.















