Жаҳон | 15:25 / 30.10.2023
5990
2 дақиқада ўқилади

Арманистон бош вазири Боку билан муносабатларни тартибга солишнинг учта тамойилини айтди

Пашинян улар ҳудудий яхлитликни тан олиш, минтақавий коммуникацияларни очиш, шунингдек, 1991 йилги Олмаота декларациясини асос қилиб олишни ўз ичига олганини қайд этди.

Фото: Reuters

Арманистон бош вазири Никол Пашинян Озарбойжон билан тинчлик шартномасига эришиш учун томонлар келишувнинг учта асосий тамойилига риоя қилиши зарурлигини айтди, деб ёзади ТАСС.

«Боку билан тинчлик ўрнатиш ва муносабатларни тартибга солишга ҳисса қўшиши мумкин бўлган учта асосий тамойил келишиб олинди. Ва агар томонлар бу тамойилларга риоя қилса, тинчлик шартномаси имзоланиши ҳақиқатга айланади», — деди Пашинян парламентда 2024 йилги бюджет бўйича эшитувлар чоғида сўз юритар экан.

Арманистон бош вазири бу тамойилларни тушунтирди: Арманистон ҳудуди 29,8 минг квадрат километр, Озарбойжонники эса 86,6 минг квадрат километр эканига асосланиб, давлатлар томонидан бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини тан олиш. Иккинчи тамойил, дея қўшимча қилди у, 1991 йилдаги Олмаота декларацияси давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилишнинг сиёсий асосига айланиши керак. Учинчи тамойил - мамлакатлар суверенитети, юрисдикцияси ва қонунчилигини ўзаро ҳурмат қилиш асосида барча минтақавий алоқаларни очиш, дея хулоса қилди Пашинян.

Мавзуга оид