Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ОИИБ билан янги шериклик дастурини қабул қилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Пекин шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти билан учрашди.
Ташриф билан Хитойда бўлган ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Пекин шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзин Лицюн билан учрашди.
«Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг Пекиндаги қароргоҳида ОИИБ президенти Цзин Лицюн жаноблари ва унинг жамоаси билан самарали учрашув ўтказдик, - деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида. - Биз банкнинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотлар доирасида йўлга қўйилган истиқболли лойиҳаларни янада қўллаб-қувватлашини қадрлаймиз. Шубҳасиз, бизда қўшма лойиҳалар сонини ва уларнинг қийматини йилдан-йилга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд».
Шу йил 19 май куни президент Шавкат Мирзиёев Хитойга давлат ташрифи доирасида Сиан шаҳрида Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки президенти Цзин Лицюнни қабул қилди.
Кейинги йилларда банк билан муносабатлар жадал суръатда ривожланаётгани – инвестициявий ва ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳалар портфели 2 миллиард доллардан ошгани алоҳида қайд этилди.
Янги шериклик дастурини тез фурсатда қабул қилиш ва йирик қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.
Мавзуга оид
09:01 / 04.06.2026
Ўзбекистон ва Ҳонгконг ўртасида визасиз режим жорий этилиши мумкин
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026