Низом лойиҳаси молиявий-хўжалик фаолиятига оид аниқ очиқ ошкора мезонлар асосида тадбиркорлик субъектларининг ишончлилик рейтингини аниқлаш ва юритиш тартибини белгилайди.
Низом лойиҳасида автоматлаштирилган ахборот ресурслари орқали олдиндан белгиланган маълум бир шартларга тўғри келиши нуқтаи назаридан бериладиган баллар асосида тадбиркорлик субъектининг ишончлилигини баҳолаш ва тоифаси аниқланади.
Ишончлилик рейтингини аниқлаш учун тадбиркорлик субъекти ҳақидаги мавжуд маълумотлар доимий равишда автоматлаштирилган тизим орқали таҳлил қилинади ҳамда уларнинг фаолияти низомда белгиланган мезонларнинг ҳар бири бўйича рейтинг тизими асосида баҳолаб борилади.
Тадбиркорлик субъектининг фаолияти қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади:
Умумий мезонлар:
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш даври;
EBITA бўйича рентабеллик даражаси;
банк кредити тарихи ҳолатининг ижобийлиги;
ер майдонлари (жумладан қишлоқ хўжалиги учун узоқ муддатли ижарага ажратилган) ва мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида кўчмас мулк объектлари мавжудлиги (ижара шартномалари ҳисобга қўйилганлиги);
иқтисодий фаолият турлари бўйича бир нафар ходимга тўғри келадиган иш ҳақи жамғармасининг нисбати;
солиқ ҳисоботларининг белгиланган муддатларда тақдим этилиши;
ҳисобланган солиқ суммасининг белгиланган муддатларда тўланиши;
ҳисобланган солиқ суммаси тўлов топшириқномаси орқали амалга оширилганлиги;
электрон ҳисобварақ-фактуралар қонунчиликда белгиланган муддатларда расмийлаштирилганлиги;
электрон ҳисобварақ-фактуралар орқали йил давомида харид қилинган товарлар реализацияси амалга оширилиши (йил боши ва йил охиридаги товар, асосий восита қолдиқлари ҳисобга олган ҳолда);
солиқ органлари ахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган текширувдан олдинги таҳлил натижасида аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳолати;
Балларни камайтирувчи мезонлар:
охирги 12 ой давомида солиқ органларида ҳисобда турган жой ўзгартирилиши;
















