Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европанинг 9 та нефт-газ компаниясининг 1 йиллик ташламалари 360 минг кишининг ўлимига сабаб бўлади – тадқиқот
2050 йилга бориб, совитишга эҳтиёж 3 баробарга ошади ва бу сабаб бўладиган атмосфера ташламалари 4,4 миллиард тоннадан 6,1 тоннагача етиши мумкин.
COP28 саммитининг 6-кунида совитиш тизимларидан чиқаётган ташламалар ва нефт-газ компанияларининг глобал исишга таъсири масалалари муҳокама қилинди.
Конференция давомида 60дан ортиқ давлат 2050 йилгача совитиш тизими сабаб атмосферага чиқадиган CO2ни 68 фоизга камайтиришга ваъда беришди.
Шу ўринда айтиш керакки, дунё йилдан йилга исиб кетаётгани сабаб совитиш тизимларига, масалан кондиционер, музлатгич кабиларга эҳтиёж ортиб бораверади. Бу ҳақда UNEP маълумоти ҳам эълон қилинди. Унга кўра, 2050 йилга бориб, совитишга эҳтиёж 3 баробарга ошади ва бу сабаб бўладиган атмосфера ташламалари 4,4 миллиард тоннадан 6,1 тоннагача етиши мумкин.
“Совитиш тизими озиқ-овқат сифати ва хавфсизлиги, вакциналарни сақлаш ва одамларни иссиқдан ҳимоя қилиш учун ўсиши керак. Лекин бу глобал исишни ошириш ҳисобига бўлмаслиги керак", – деди UNEP ижрочи директори Ингер Андерсен саммитдаги нутқи давомида.
Шунингдек, конференцияда Greenpeace ташкилоти глобал исиш сабаб бўлаётган ўлимлар ҳақида охирги ўрганишларини эълон қилди. Унга кўра, Европанинг 9та энг йирик нефт ва газ компанияларининг ўзи 360 минг ўлимга сабаб бўлиши мумкин. Ўрганишлар Shell, TotalEnergies, BP, Equinor, Eni, Repsol, OMV, Orlen and Wintershall Dea каби Европанинг энг йирик 9та нефт ва газ компанияси устида олиб борилган.
Бу компаниялар биргаликда 2022 йилнинг ўзида 2,7 миллиард тонна CO2 ажратган ва шу миқдор аср охиригача 360минг кишининг ўлимига сабаб бўлади.
"Компаниялар қотилликдан қутилиб қоладими? Ҳукуматлар ёқилғи билан боғлиқ янги лойиҳаларни тақиқлаши, ёқилғидан босқичма-босқич воз кечиш чорасини кўриб, компанияларни шунга мажбурлаши керак", – дейди Greenpeace’s Fossil Free Revolution вакили Лиса Голднер.
Мавзуга оид
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:17 / 10.06.2026
Европа роботакси синовларини тезлаштиришга қарор қилди
08:44 / 08.06.2026