Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Полша чегарасида биринчи назорат пункти блокададан чиқарилди
Полшанинг Дорохуск ҳудудий расмийлари маҳаллий юк ташувчиларга Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктини тўсиб қўйишни тақиқлади. Бироқ Киев ва Варшава ўртасида келишув ҳозирча йўқ.
Украина ва Полша ўртасидаги чегарада энг йирик назорат-ўтказиш пункти «Ягодин - Дорохуск» полшалик ташувчилар томонидан бир неча ҳафталик блокададан сўнг юк машиналари ҳаракати учун қайта очилди. Полшанинг Дорохуск ҳудудий расмийлари 11 декабр, душанба куни ушбу назорат-ўтказиш пунктида норозилик намойишларини ўтказишга рухсатномани бекор қилаётганини маълум қилди. Улар бундай ҳаракатлар натижасида Полшанинг бошқа корхоналарига етказилган зарар ҳақида гапирди.
«Компаниялар аллақачон жуда катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. Афсуски, кимдир бу қарорни қабул қилишга мажбур бўлди», деди Дорохуск маъмурияти раҳбари Войцех Сава AFP'га. Унинг таъкидлашича, у бу қадамни Украина расмийлари билан мувофиқлаштирмаган. «Мен Полшанинг турли бурчакларидан кўп телефон қўнғироқларидан сўнг, узоқ ўйланиб, ўзим шундай қарорга келдим. Мен одамларнинг иқтисодиётимизнинг бошқа соҳаларида ишсиз қолишларига йўл қўймайман», - деди маҳаллий маъмурият раҳбари.
Аввалроқ Украина жамиятлар, ҳудудлар ва инфратузилмани ривожлантириш вазири Александр Кубраков «Ягодин - Дорохуск» назорат-ўтказиш пункти блокадаси тугаганини маълум қилганди. Унинг сўзларига кўра, тунги соат иккидан бошлаб юк машиналарининг барқарор ҳаракати тикланган. «Бу қийин иш эди, лекин ҳали якунига етмади. Чегарани бутунлай очиш керак, бундан кейин ҳам тўсиқларга йўл қўймаслик керак. Биз ташувчиларимиз ва давлатимиз манфаатларини ҳисобга олган ҳолда ишлашда давом этамиз», дейилади Кубраковнинг Facebook саҳифасида.
Ўз навбатида, Полша Инфратузилма вазирлиги Полша ва Украина ўртасида инқироздан чиқиш йўллари бўйича келишувга ҳали эришилмаганини маълум қилди.
Полша юк ташувчилари маҳаллий фермерлар кўмагида ноябр ойи бошида Украина билан чегарадаги назорат-ўтказиш пунктларини тўсиб қўйишни бошлади. «Ягодин - Дорохуск» назорат пунктидан ташқари улар «Краковец - Корчевая», «Хребенное - Рава-Русская», кейинроқ «Медика - Шегини» назорат пунктларини ҳам тўсиб қўйишди. Шу тариқа, Полша ташувчилари қўшни давлатдан рақобатчилар томонидан арзон маҳсулотлар импортига қарши норозилик билдирмоқда.
Мавзуга оид
22:03 / 26.06.2026
Боксчи Усик учта чемпионлик камаридан воз кечди
20:44 / 26.06.2026
«Қамалда яшаяпмиз». Қримдаги вазият оғирлашмоқда
11:00 / 26.06.2026
АҚШ Украина бўйича Аляскада келишув бўлганини рад этди
23:05 / 25.06.2026