Жанубий Корея пойтахти Сеулнинг шимоли-ғарбий қисмида Пажу шаҳри жойлашган. Бу ер “Китоблар шаҳри” номи билан машҳур. Ярим миллиондан ортиқ аҳолиси бор Пажуда одамлар китоб ва китоб тайёрлаш билан боғлиқ 900 турдаги бизнес билан шуғулланади.

Шаҳарча шовқинли пойтахтдан тинчроқ. Бу ерда ҳаво тозалагичлар овози камроқ ва ҳаёт оқими секинроқ. 

Пажу кўпчиликка ҳарбий база сифатида маълум бўлишидан ташқари, корейсларнинг китоб нашр қилиш макони сифатида ҳам танилган. Шаҳар расмий равишда “Нашр қилиш маданияти ва миллий саноат боғи”дейилса ҳам, одамлар орасида “Китоб шаҳри” деб юритилади.

Шаҳар кўчалари бўйлаб китоб нашр қилиш, тарқатиш ва дизайнчилик студиялари каби бизнес марказлари қаторлашиб кетган. “Пажу китоблар шаҳри” деган ёзувни эса ҳамма жойда ўқиш мумкин.

1998 йилда ҳукумат миллатни янгилаш китобларни кўпайтириш билан бўлади деган ғояни илгари суради. Ва Пажуда йирик нашриётлар мажмуасини очади.  Унда 250 та нашриёт ва 10 000 дан ортиқ ишчи ишлайди. Бу ерда нашрни режалаштиришдан тортиб босиб чиқариш ва тарқатишгача бўлган бутун жараённи қамраб олади.

Пажу китоб шаҳри

Ҳукумат ҳамма китобчиларни бир жойга тўплаш орқали мамлакат китоб маданиятини сақлаб, ривожлантиришга умид қилган. Бугун Жанубий Кореяда китоблар катта бизнесга айланган. Корея нашриётлар бирлашмасига кўра, 2022 йилда мамлакат бўйлаб 115 миллиондан кўп китоб сотилган.  

Китоб шаҳрининг китобларни акс эттирувчи санъат ва маданияти биноларда ҳам ўз аксини топган. Пажу кўча бурчакларида ичимликлар ичиб, ўтириб китоб ўқийдиган ғаройиб жойлар бор. Гўёки шаҳарда ҳамма нарса китобга муҳаббат уйғотиш учун лойиҳаланган. Масалан, шаҳардаги Осиё нашриёт маданияти ва маълумотлар маркази 5 та мажмуадан иборат. Булар – таълимий қулайликлар, тадбирлар, кўргазмалар зали, маҳаллий нашриётчилар учун ижтимоий ва профессионал марказлар. Бу ерга йилига 10 000 га яқин китобхон келади.