АҚШ икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни бошлайди
Исроил томони Вашингтоннинг ушбу қарорини ўзгартиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо АҚШ бу уринишлар самарасиз эканини билдирган.

Фото: NBC News
АҚШ Исроилни икки ой ичида Суриядаги қўшинларини босқичма-босқич олиб чиқишни режалаштираётгани ҳақида хабардор қилди, деб ёзмоқда Ynet.
Қайд этилишича, Исроил бундай воқеалар ривожининг олдини олишга ҳаракат қилган, бироқ АҚШ бу уринишлар самарасиз бўлганини очиқ айтган. Шу билан бирга, Исроил мудофаа идоралари вакиллари Вашингтон ўз қарорини қайта кўриб чиқиши учун ҳаракат қилишни давом этмоқда.
Юқори мартабали амалдорлардан бирининг журналистларга маълум қилишича, гап АҚШнинг Суриядаги қўшинларини қисман олиб чиқиш ҳақида кетаётган бўлиш мумкин. Унинг сўзларига кўра, Исроил Америка контингентининг Сурияни тарк этиши, Туркияни минтақадаги ўз таъсирини кенгайтиришига ундашидан хавотирда.
АҚШ Мудофаа вазирлиги Суриядаги Америка қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиш режасини тайёрлаётгани тўғрисида NBC News телеканали феврал бошларида хабар берганди. Пентагоннинг 2024 йил декабр ойидаги маълумотларига кўра, Сурияда 2 мингга яқин америкалик ҳарбий мавжуд.
АҚШнинг Суриядаги асосий миссияси — ИШИДга қарши туриш ва Вашингтоннинг маҳаллий иттифоқчиларини, жумладан, Сурия демократик кучларини қўллаб-қувватлаш эди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
-
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди
Спорт | 19:27 / 26.04.2025
Мавзуга оид

20:28 / 24.04.2025
Британия Сурия вазирликлари ва разведка хизматларига нисбатан санкцияларни бекор қилди

20:54 / 23.04.2025
Россия Башар Асадни Сурияга топширишдан бош тортди

13:25 / 18.04.2025
NYT: АҚШ Суриядан 600 нафар ҳарбий хизматчисини олиб чиқиб кетяпти

17:47 / 17.04.2025