Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Корея чегарани кесиб ўтган КХДР аскарларига қарата огоҳлантирувчи ўт очди
Шимолий Кореянинг 10 нафар аскари демаркация чизиғини кесиб ўтган. Огоҳлантирувчи ўқлардан кейин улар ўз ҳудудига чекинган.
Шимолий Кореянинг 10 нафар аскаридан иборат гуруҳ 8 апрел куни демаркация чизиғини қисқа муддатга кесиб ўтди. Бу ҳақда Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмондонлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бунга жавобан Жанубий Корея ҳарбий хизматчилари бир неча марта огоҳлантирувчи ўқ узган.
Қўмондонлик хабарига кўра, мазкур ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 17:00 ларда содир бўлган. Огоҳлантирувчи ўқлардан кейин КХДР ҳарбийлари чегаранинг ўзларига қарашли қисмига чекинган.
Охирги марта бу каби ҳолат 2024 йил июнда содир бўлганди. Ўшанда Жанубий Корея КХДР ҳарбийлари бир ой ичида уч марта чегарани бузгани ҳақида хабар берган. Жанубий Корея ҳарбийларининг тахминича, КХДР аскарлари чегарани бехосдан кесиб ўтган.
Жанубий Корея ўтган йилнинг июн ойида Шимолий Корея билан чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичлар орқали эшиттиришлар узатишни қайта бошлаганди. Бу орқали КХДРнинг чегарадош ҳудудлари аҳолиси Шимолий Корея цензураси назорати остида бўлмаган янгиликлар ва бошқа эшиттиришларни эшитишлари мумкин бўлади.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
18:14 / 28.05.2026
Қозоғистонда Ўзбекистон билан чегара тўғрисидаги битим ратификация қилинди
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
20:18 / 11.05.2026