Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
OpenAI компанияси ўз ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда
Манбаларга кўра, ушбу ижтимоий тармоқ худди Twitter каби бўлади. У орқали тўпланган маълумотлар ChatGPT имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
Фото: Inside Telecom
ChatGPT чатботини тақдим этган OpenAI компанияси Twitterʼга ўхшаш ўзининг ижтимоий тармоғини яратиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб, The Verge хабар берди.
Қайд этилишича, лойиҳа ҳозирча дастлабки босқичда, аммо унинг ички прототипи аллақачон мавжуд. OpenAI бош директори Сэм Алтман компанияга алоқадор бўлмаган шахслардан лойиҳа бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришларини сўраган.
Ижтимоий тармоқ алоҳида илова сифатида чиқариладими ёки ChatGPT билан интеграция қилинадими — бу ҳозирча номаълум.
Нашрнинг ёзишича, ижтимоий тармоққа эга бўлиш OpenAI’га реал вақтда маълумотлар тўплаш имконини беради. Бу эса ўз навбатида ChatGPT имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади — Meta Facebookʼдаги контентлар ёрдамида LLaMA моделини, Илон Маск эса Grok’ни X ижтимоий тармоғи (собиқ Twitter) орқали шу усулда маълумотлар билан бойитмоқда.
Маълумот учун, OpenAI 2015 йилда ташкил этилган. У вақтда компаниянинг икки раиси бор эди — Илон Маск ва Сэм Алтман. Компания «сунъий интеллект соҳасида нотижорий ва инсониятга фойда келтирадиган тадқиқотлар билан шуғулланиши» белгиланган. Аммо 2018 йилда Маск компания тижорий фаолиятга ўтганидан норози бўлиб, компанияни тарк этган.
Мавзуга оид
23:39 / 18.05.2026
Илон Маск судда OpenAI раҳбари Сэм Алтманга ютқазди
22:09 / 16.05.2026
Дунёдаги илк давлат барча фуқароларга ChatGPT Plus’дан бепул фойдаланиш имконини беради
08:58 / 11.04.2026
Сэм Алтманнинг уйига “Молотов коктейли” улоқтирилди
01:16 / 07.03.2026