Чиқинди бўйича қарзи борларга кўчмас мулк ва транспорт харид қилишда битим тасдиқланмайди
2024 йил апрел ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади.
Қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизмати катта операцияларни бажариш учун қарзни тўлаш керак бўлган коммунал тўловлар рўйхатига киритилмоқда.
Президентнинг 4 январдаги фармонига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрел ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади.
Қарзнинг мавжудлиги ёки йўқлиги қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш учун мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритишнинг ягона электрон тизими орқали онлайн тарзда текширилади.
Тизимнинг узлуксиз ишлашига Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази масъул бўлади. Чиқиндиларни утилизация қилиш хизматлари ва абонент ҳисоби учун тўловлар фақат марказнинг биллинг тизими, тўлов тизимлари ёки банк касса аппаратлари орқали амалга оширилади.
Шу кундан бошлаб барча санитария тозалаш корхоналари фуқароларга ягона электрон тизимга уланган ҳолда хизмат кўрсатиши шарт. Акс ҳолда, улар билан тузилган шартномалар бекор қилинади, улар хизмат кўрсатган ҳудудлар эса давлат-хусусий шерикчилик асосида бошқа корхоналарга берилади.
Аввалроқ, 2024 йилнинг 1 июнидан чиқинди хизматидан қарздорлик юзага келган тақдирда, электр энергияси учун тўловларни чеклаш бошланиши хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:38 / 30.10.2024
Италияда фаррош аёл 50 минг евролик пул ва тақинчоқлар солинган эски тўшакни чиқиндига ташлаб юборди
11:46 / 30.10.2024
1 ноябрдан бошлаб чиқиндидан қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйиладими?
12:10 / 29.10.2024
Тошкент вилоятида фуқаро ўзи ташлаган чиқиндини ўзи тозалади
14:50 / 25.10.2024