Ўзбекистон | 16:45 / 25.01.2024
42586
2 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Жиззахда BYD электромобилларини ишлаб чиқаришга старт берди

Ўзбекистон президенти ва BYD компанияси президенти Ван Чуаньфу Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди. Компания Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобилини ҳадя қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Шэнжэн шаҳрида Хитойнинг BYD компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Ташриф чоғида компания ютуқларига бағишланган кўргазма, автомобиллар ва бошқа турдаги техникаларнинг ишлаб чиқарилаётган ва истиқболли моделлари, компаниянинг янги технологиялари ва илғор ишланмалари намойиши бўлиб ўтди.

Давлат раҳбари компания президенти Ван Чуанфу билан бирга Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган тантанали маросимда иштирок этди.

Президент яқин истиқболда бозордаги талабдан келиб чиқиб моделлар қаторини кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватини йилига 300 минг донагача ошириш зарурлигини кўрсатиб ўтди.

Шунингдек, компаниянинг Ўзбекистонда BYD электр автобусларини йиғишни йўлга қўйиш, эҳтиёт қисмларини маҳаллийлаштириш ва муҳандислик-сервис марказларини ташкил этиш борасидаги режалари қўллаб-қувватланди.

Ташриф чоғида компания Ўзбекистонга 10-мингинчи автомобилини етказиб берганининг рамзи сифатида Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобили ҳадя қилинди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти