Экополиция ходимлари томонидан Тошкент вилоятида рейд тадбирлари ўтказилди.
Янгийўл тумани «Байтиш» МФЙ ҳудудида олиб борилган рейд давомида ҳудуддан оқиб ўтувчи Чирчиқ дарёсининг муҳофаза минтақасидан бир гуруҳ шахслар томонидан махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниб, ҳудуддан олиб чиқиб кетилаётганлиги аниқланди.
Бундан ташқари, Қуйи Чирчиқ тумани «Мевазор» МФЙ ҳудудида ўтказилган рейд давомида Чирчиқ дарёси ўзанидан бир гуруҳ шахслар томонидан махсус техникалар ёрдамида ўзбошимчалик билан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниб, ҳудудга яқин масофада жойлашган тош майдалаш корхонасига ташиб кетилаётганлиги аниқланди.
Транспорт воситалари тош майдалаш фаолияти билан шуғулланувчи «Ф.М.» МЧЖга тегишли эканлиги маълум бўлди.
Ҳар икки ҳолатда ҳам табиатга катта миқдорда зарар етказилган.
Техника воситалари вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирилиб, тегишли ҳужжатлар ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш учун Бош прокуратурага юборилди.











